УЗОҚ МАСОФАГА ҚАТНОВЧИ ВА ОФИСДА ИШЛАЙДИГАН ҲОДИМЛАРДА СТРЕССГА МОЙИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ.

Авторы

  • Мамажонва З.К. Андижон Давлат Тиббиёт институти Автор

Ключевые слова:

Узоққа қатновчи ходимлар, офисда ишловчи ходимлар, стресс, UzAvto Motors, сўровнома-скрининг анкета

Аннотация

Ҳозирги замонавий меҳнат бозорида турли соҳаларда ишловчи ходимлар турлича иш шароити ва муҳитда фаолият олиб боради. Айниқса, узоқ масофаларга қатнайдиган ходимлар ҳамда офис шароитида узоқ вақт компьютер олдида ишлашга мажбур бўладиган мутахассислар сони йил сайин ортаётгани кузатилмоқда. Бу эса инсон организми ва руҳий саломатлигига маълум даражада таъсир кўрсатиши табиий ҳолдир.

Узоққа қатновчи ходимлар иш жойига етиб бориш учун кўп вақт ва куч сарфлайдилар, бу эса жисмоний чарчоқ, уйқунинг бузилиши ва кун тартибининг нотўғри шаклланишига сабаб бўлади. Шу билан бирга, офисда ишловчи ходимлар эса ҳаракатсизлик, узоқ вақт мониторга қараб ўтириш, вазифаларнинг такрорийлиги ва ижтимоий изоляция каби омиллар таъсирида стресс ҳолатларига дуч келишлари мумкин.

Бундай шароитларда ходимларнинг стрессга мойиллигини эрта аниқлаш, улар учун профилактика чораларини ишлаб чиқиш ва қўллаш орқали касбий самарадорликни ошириш имконини беради. Шу боис, турли иш муҳитидаги ходимларда стрессга мойиллик даражасини ўрганиш масаласи илмий-амалий аҳамиятга эга бўлиб, ушбу мақолада айнан шу йўналишда тадқиқот олиб борилади.

Опубликован

2025-12-06

Как цитировать

УЗОҚ МАСОФАГА ҚАТНОВЧИ ВА ОФИСДА ИШЛАЙДИГАН ҲОДИМЛАРДА СТРЕССГА МОЙИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ. (2025). МЕДИЦИНСКИЙ ЖУРНАЛ ЮЖНОГО АРАЛЬСКОГО МОРЯ, 1(Maxsus son), 161-163. https://jurnal.urgfiltma.uz/index.php/SASRSMJ/article/view/220